Assalomu alaykum qadrli kitobxonlar sizlarni “Kitob jamiyat qalbi ” loyihasi doirasida navbatdagi kitob bilan tanishtiramiz!

“Kitob jamiyat qalbi” loyihasi Assalomu alaykum qadrli kitobxonlar sizlarni “Kitob jamiyat qalbi ” loyihasi doirasida navbatdagi kitob bilan tanishtiramiz! ✍️ Павел Анненков 🖌“Миллион долларлик хатолар” 📚 Tavsiya etamiz! Бу китоб — назария эмас, амалий тажриба маҳсули. Муаллиф Павел Анненков тадбиркорлик йўлида орттирган билим ва ҳаётий сабоқларини ўқувчи билан очиқ ва самимий тарзда бўлишади. Тадбиркорлик фаолиятида энг катта хавф — қимматга тушадиган хатолар. Ушбу асарда айнан шу хатоларнинг келиб чиқиш сабаблари, улар қандай қилиб бизнесни барбод қилиши ва энг муҳими — улардан қандай қочиш мумкинлиги батафсил ёритиб берилади. “Миллион долларлик хатолар” — ўз бизнесини бошламоқчи бўлганлар, шунингдек, аллақачон тадбиркорлик йўлида қадам ташлаганлар учун ишончли йўлкўрсатгич. Китоб сизга хато қилишдан олдин ўйлаш, қарор қабул қилишда онгли бўлиш ва тажрибали тадбиркорлар йўлидан сабоқ олиш имконини беради.