Китоб ўқишнинг 7 фойдали томони

Китоб ўқишнинг 7 фойдали томони 🔹Китоб ўқиш – атроф муҳитни, дунёни ва ўзингизни англашга ёрдамлашади. 🔹Китоб ўқиш – ёдда сақлаш ва ўйлаш қобилиятини ривожлантиради. Яъни, кўп китоб ўқиган одамнинг ёдда тутиш даражаси яхши, тез ўйлаб, тез хулоса чиқарадиган бўлади. 🔹Китоб ўқиш – талқин қилиш, анализ ясашга ва шахсий фикрнинг шаклланишига йўналтиради. 🔹Китоб ўқиш – кўпгина ютуқ ва муваффақиятларга асос бўлади. 🔹Китоб ўқиш – одамлар билан тўғри муомала қилишга ўргатиб, тўғри гапиришни шакллантиради. 🔹Китоб ўқиш – сўз бойлигини ва саводхонлик даражасини оширади. 🔹Китоб ўқиш – одамдаги яшириниб ётган ижодий қобилиятни юзага чиқаради.