"Kitob jamiyat qalbi" loyihasi

"Kitob jamiyat qalbi" loyihasi ✅БИНАФША Жилғалар бўйига чўккан гулойим, Булбулнинг патидан баргинг мулойим. Сени этагидан тўккан Худойим, Жаннат жилвасисан, хоксор бинафша. Илк жамол кўрсатган оқ қорлар аро Гул йўқ сендан бўлак гулзорлар аро, Дунёда бор мовий минорлараро Сен ҳам битта митти минор, бинафша. Йўқлайсан ҳар баҳор унган жойингни, Фидойисидурсан сен фидойингни. Кўзимга сурайми зулфи ёйингни, Сендан улуғ яна ким бор, бинафша. Қора совукларга чидаб, мунғайиб, Йўллар ёқасида мўмин жилмайиб, Бирга ўсгандаймиз, бирга улғайиб, Муҳаммадга дилдош дилдор, бинафша.