“Kitob jamiyat qalbi” loyihasi #Kitob_jamiyat_qalbi
“Kitob jamiyat qalbi” loyihasi
#Kitob_jamiyat_qalbi
📚Assalomu alaykum qadrli kitobxonlar sizlarni “Kitob jamiyat qalbi ” loyihasi doirasida navbatdagi kitob bilan tanishtiramiz!
✍️ Тоҳир Малик
🖌"Тескари кўзлар”
📚Кулгига тобингиз қалай? Ҳаёт ташвишларидан бироз чалғиш учун ғуборларингизни ёзмоқчи бўлсангиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик кашф этган ва ушбу мўъжаз китобда тасвирлаган ғаройиб сайёрадаги киши топмас қишлоққа боринг. Қишлоқ маҳаллалари кўчаларини оралаб, ўзингизга ўхшаган содда, самимий одамлар хонадонига киринг. Уйланиш учун йигит эканлиги ҳақида ҳужжат йиғаётган Шодивойни, Навоийни айронфуруш қилиб қўйган Думбултойни кўрасиз, Жулқунбойнинг ўгай жияни Жўржнинг газетага ёзган мақолаларини ўқийсиз. Ундан Йўққулободга ўтиб Ғойибқул ва унинг қўшнилари бошидан ўтган воқеаларга қулоқ тутинг. Қишлоқ аҳлининг гап-сўзлари, ўй-фикрлари, яшаш тарзлари, хатти-ҳаракатлари сизни ичагингиз узилгудек кулдиришига адибнинг ўзи кафил.