“Kitob jamiyat qalbi” loyihasi 🖌Муҳаббат қиссалари
“Kitob jamiyat qalbi” loyihasi
🖌Муҳаббат қиссалари
📚Муҳаббат не қудратки, инсон қалбида ана шу тилсимли оламга эҳтиёж, интилиш бор? Унда не қудрат яширинки, уриб турган юрак ўзга бир қалб томон ҳамиша илҳақ бўлаверади, юраги соғинч азоби билан ўртанаверади? Бу саволга дунёда қанча одам истиқомат қилса, худди шунча жавоб бор, яъни ҳар бир инсон юрагида гоҳида ошкор, гоҳида пинҳон муҳаббат яшайди. Дарҳақиқат, Дунё муҳаббатдан пайдо бўлди. Муҳаббат тириклик устуни бўлди. Муҳаббат шахсларни камолга етказди. Муҳаббат маънан комил Инсонни тарбиялади. Муҳаббат одам боласига Ўзини танитди. Муҳаббат – ҳайратлар, азоблар, оғриқлар, дардлар, қайғулар билан келди. Ва инсон фарзанди уни шу ҳолида қувонч билан қабул қилди, оғир дамларида ундан паноҳ истади.